Ғозғонлик чевар 50 нафар аёлни ишли қилди

05.08.2021, 16:03

Ғозғонлик чевар 50 нафар аёлни ишли қилди

122 миллион 500 минг сўмлик субсидия асосида «Ғозғон чевар қизлари» кооперациясини ташкил этиб, Ғозғоннинг 50 нафар чеварини ишли қилган Моҳичеҳра Норбоева тадбиркорлик фаолиятини бошлаганига ҳали кўп бўлгани йўқ.

Ишбилармон аёл шу йилнинг бошидан Самарқанд ва Бухоро орқали қўшни давлатларга миллий каштачилик намуналарини олиб чиқиш учун Марғилондан ойига 2000 метрлаб мато, 200 килолаб ип-ипак олиб келади ва маҳсулотларни харидорига вақтида етказади.

«Ғозғон чевар қизлари» кооперациясида меҳнат қилаётган 20 ёшдан 53 ёшгача бўлган хотин-қизлар ишига қараб 500 мингдан 1-1,5 миллионгача ойлик олади.

- Биз биргалашиб ойига 200 дан зиёд 3 тахтали ва 30 дан ошиқ 5 тахтали сўзаналар тикамиз. Бундан ташқари, буюртма асосида каштали дастурхонлар, ёстиқ-кўрпалар, ҳар турли кийим-кечаклар ҳам тайёрлаймиз. Уйда бекор ҳам ўтирар эдик, - дейди улардан бири.

Яқиндагина «Ишбилармон аёл» кўрик-танловининг республика босқичига йўлланмани қўлга киритган «Ғозғон чевар қизлари» раҳбари М.Норбоева эса жаҳон бозорига Ғозғон кашталарини олиб чиқаётганидан мамнун, у 3 тахтали сўзаналарга талаб катта эканини алоҳида эътироф этади.  

«Ғозғон чевар қизлари» жамоаси бир маслакка бирлашиб, кооперация қошида бошланғич партия ташкилотини ҳам тузиб олишди.

Шу муносабат билан O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгашининг бир гуруҳ вакиллари 50 нафардан иборат «Ғозғон чевар қизлари» БПТда бўлиб, уларнинг айни пайтдаги фаолияти билан яқиндан танишди ва яқинлашиб келаётган президент сайловларига тайёргарлик юзасидан мулоқот олиб борди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти матбуот котиби

  • Кўрилди
    189
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+