Волонтёрлар ва кузатувчилар учун сиёсий ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

05.08.2021, 16:27

Волонтёрлар ва кузатувчилар учун сиёсий ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази ташаббуси билан партия Хўжаобод туман Кенгаши томонидан тумандаги 40-давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатида ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Партия томонидан рўйхатлари шакллантирилган волонтёрлар ва кузатувчиларнинг сиёсий билимлари ва кўникмаларини ошириш, сайлов тўғрисидаги тушунчаларини бойитиш учун ташкил қилинган мазкур дарсларда Сайлов кодекси ҳамда амалдаги қонунчиликда сайловга оид белгиланган ҳуқуқ ва вазифалар махсус тайёрланган слайдлар орқали батафсил тушунтирилди.

-Ўзбекистон Республикасининг “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ волонтёрлар билан ижтимоий-сиёсий, ғоявий-маърифий соҳаларда ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кучайтириш, шунингдек, уларни жорий йилда бўлиб ўтадиган Президент сайловида фаол иштироки муҳим аҳамиятга эга, - дейди халқ депутатлари туман кенгаши депутати Баҳодиржон Сайдолимов. – Шу маънода бугунги ўқув машғулотлари ҳам улар ва кузатувчиларнинг сайлов ҳуқуқи ва сайлов жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, сайловларни юқори савияда ўтказиш жараёни ва унинг ўзига хос хусусиятлари, сайлов жараёнларида волонтёрлар ва кузатувичилар билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари ва замонавий услублари каби масалалар моҳиятини очиб беришга хизмат қилди.

Машғулотлар давомида ҳар бир мавзу юзасидан тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Неъматилло Юсупов,

O’zLiDeP Андижлон вилоят Кенгаши

СТМ раҳбари

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    712
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+