Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди (+ВИДЕО)

05.08.2021, 17:02

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди (+ВИДЕО)

OʼzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Ёшлар қаноти”нинг ёшлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти ўтказилди.

 “Yoshlar bilan” лойиҳасининг навбатдаги сонида ёш тадбиркорлар ва уларнинг мамлакатимиз иқтисодиёти тараққиётидаги ўрни, соҳадаги мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.

Тадбирда OʼzLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, партия фаоллари, Ёшлар парламенти аъзолари, ёш тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда сўзлаган нутқида қайси соҳа ва тармоқни олмайлик, ёшларга эътибор ва ғамхўрлик асосий ўринга кўтарилиб, уларга зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилаётганлиги, сўнгги 4 йилда 30 ёшгача бўлган тадбиркорлар сони 5 баробар кўпайиб, улар 500 мингдан ошгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, ҳудудларда ташкил этилган 186 та “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари”даги 3 мингта лойиҳа доирасида ёшларимиз учун 50 мингта янги иш ўринлари яратилганлиги хақида сўз юритилди.

Муҳокамалар жараёнида ёшларни қўллаб-қувватлашга оид ишлар самарадорлиги, ёшлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш бўйича вазирлик ва идораларнинг вакиллари ўзларининг фикр-мулоҳазалари, ёш партия аъзолари ва тадбиркорлар концептуал ҳамда долзарб бўлган таклифларини билдиришди.

Шундан келиб чиқиб, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ютуқларини тенгдошлари ўртасида тарғиб этиш мақсадида қатор аниқ таклифлар билдириб ўтилди.

Хусусан, ёшларни бизнесга ўқитиш, замонавий стартап ва тадбиркорлик лойиҳаларни амалга ошириш, ёшларга бериладиган имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланишларини таъминлаш мақсадида ёшларнинг тадбиркорлик саводхонлигини ошириш, ёшларнинг стартап ғояларини саралаб олиш баробарида энг яхши лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш, “Лойиҳалар фабрика”ларида илгари сурилаётган янги ғоялар асосида инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштириш бўйича янги тизим яратиш ишларини жадаллаштириш каби бир қатор масалалар келишиб олинди.

Очиқ мулоқотда ёшлар томонидан қатор таклифлар, фикр-мулоаҳазалар ҳам билдирилди.

  • Кўрилди
    451
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-08-06 11:17:11

куни кеча утказилган “Yoshlar bilan” лойиҳасининг навбатдаги сонида замон билан хамнафас булган еш тардбиркорлар тадбиркорлик сохасига кизикувчанг ёшларимизнинг фикрлари ва истаклари мукохама килинди, ва уларга шу соҳадаги мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимларини уз вактида урганилиб маслахатлар берилди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+