Избосканлик кузатувчи ва волонтёрларнинг сайловга тайёргарлиги қай даражада?

06.08.2021, 15:02

Избосканлик кузатувчи ва волонтёрларнинг сайловга тайёргарлиги қай даражада?

Андижон вилояти Избоскан туманида айни вақтда жорий йил октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов учун 65 та сайлов участкалари тайёр ҳолатга келтирилди. Ҳар бир сайлов участкаларига мавжуд 5 та сиёсий партиядан бир нафардан кузатувчи ва ваколатли вакил тайинланиш ишлари якунига етмоқда. Бугунги кунда эса уларнинг сайловчилик қоидалари, сайлов қонунчилиги борасидаги билимларини ошириш бўйича чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

 O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази ташаббуси билан партия туман Кенгаши томонидан рўйхати шакллантирилган кузатувчи ва волонтёрларнинг малакасини оширишга бағишланган сиёсий ўқув машғулотлари ўтказилди.

-Дарслар давомида тингловчиларнинг вазифалари, катнашиш вақтлари ҳамда ҳуқуқлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди, - дейди тумандаги 3-сайлов участкасига кузатувчи сифатида рўйҳатга киритилган Омадхон Тешабоева. – Бундан ташқари, сайлов тизимига оид амалдаги қонунчилигимизда мавжуд нормалар атрофлича тушунтирилди. Айниқса, Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар борасидаги маълумотлар аҳамиятли бўлди.

Иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан асослантирилган жавоблар берилди.

Зуҳрахон ҲАЙДАРОВА,

 O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1526
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+