Кармана тиббиёт бошқармасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

06.08.2021, 15:03

Кармана тиббиёт бошқармасида тарғибот тадбири  бўлиб ўтди

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгашининг бир гуруҳ ходимлари  томонидан Кармана туман тиббиёт бирлашмасида "Президент сайловиниг ҳуқуқий асослари ва унда хотин-қизлар фаоллигини ошириш" мавзусида  тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда маҳалла фаоллари, шифокорлар ва ишчи-ходимлар иштирок этди. O'zLiDeP Навоий Вилоят кенгаши аппарат раҳбари М.Эшниёзовнинг "Сайловлар - демократия кўзгуси" мавзусида сўзлаган нутқи йиғилганларда жуда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови календарь режаси, сайлов жараёнидаги сиёсий партияларнинг ўрни ва аҳамияти, хориждан келувчи кузатувчиларнинг мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбирда юртимизда ижтимоий-сиёсий жараёнларда хотин-қизлар ролини янада ошириш ва бу борада ЎзЛиДеП “Аёллар қаноти” томонидан соҳада олиб борилаётган ишлар тўғрисида фикрлар тингланди.

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволлар юзасидан  ўзаро мунозаралар олиб борилди.

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
СТМ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    1099
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+