Ҳарбий қисмда тарғибот тадбири ўтказилди

06.08.2021, 15:04

Ҳарбий қисмда тарғибот тадбири ўтказилди

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши  Ёшлар билан ишлаш бўлими ҳамда Сиёсий таълим маркази томонидан Ғузор туманида жойлашган “н”-ҳарбий қисмда “Сайлов - демократия кўзгуси!” мавзусида  тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти ва Ғузор туман Кенгашлари, ҳарбий қисм раҳбарияти ва аскарлар, ОAВ вакиллари иштирок этди. Тадбирда таъкидландики, мамлакатимизда изчиллик билан  амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлар, айниқса, Қуролли кучлар тизимидаги  янгиланишлар  ҳамда мамлакатимизда кечаётган сиёсий жараёнларга ҳар бир киши дахлдордир.

-Бугунги ўтказилган давра суҳбати бизга бир қатор қимматли маълумотларни тақдим этди ,- дейди ҳарбий қисм зобити Камол Муродов. -Республикамиздаги энг йирик иншоот – “Шўртан газ-кимё мажмуасини қўриқлашга сафарбар этилган ҳарбий қисмимиз ҳизматчилари бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан доим ҳабардор бўлишга интилишади.

Тадбир давомида O‘zLiDeP  вилоят Кенгаши вакиллари ҳарбий қисмда яратилган қулайликлар билан яқиндан танишдилар.

O‘zLiDeP  Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
СТМ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    571
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+