Депутатлар ташаббуси билан “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилади

06.08.2021, 15:06

Депутатлар ташаббуси билан “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилади

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари И.Саъдуллаевнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, иқтисодий фаол аҳолининг 9,7 фоизи ёки 26,5 мингга яқин фуқаро иш ўринларига муҳтож, ишсизлик даражаси 9,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Бу йилдан марказ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга “Ягона ойна” тамойили асосида хизматлар кўрсатиш тизими жорий қилинди.

Бунинг натижасида 2021 йилнинг ўтган 6 ойида марказ органлари томонидан 4132 нафар фуқароларга (шундан: 1743 нафари хотин-қизлар, 1726 нафари ёшлар) бандлик соҳасидаги хизматлар кўрсатилди.

Хусусан, 2416 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш жойларига эга бўлишди. 

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига мурожаат қилган фуқароларга қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

- 9,6 минг  фуқаро мақсадли дастурлар доирасида яратиладиган ва бўш, вакант, квота иш ўринларига ишга жойлаштирилади;

- 1075 нафар фуқаро жамоат ишларига жалб этилади;

- 81 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун 5 та йўналишда субсидия маблағи ажратилади;

- 230 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланади.

Шу билан бирга, вазирлик тизимидаги 8 та касб-ҳунарга ўқитиш масканларида 500 нафар  ишсиз фуқаролар касбларга ўргатилганлигини маълум қилди.

Йиғилишда депутатлар томонидан соҳа иш самарадорлигини янада ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партияси шаҳар кенгаши ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Самарқанд шаҳрида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркасини ташкил қилиш ташаббуси билан  чиқишди.

Ташаббус қўллаб-қувватланди ва жорий йилнинг 20 август куни соат 9:00 дан “Ёшлик” истироҳат боғида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказишга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    422
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+