Форишлик ёшларнинг 10 дан ортиқ мурожаатлари депутатлар назоратига олинди

09.08.2021, 16:15

Форишлик ёшларнинг 10 дан ортиқ мурожаатлари депутатлар назоратига олинди

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Фориш туманида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Айни пайтда туманда ўз сафларига 4489 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган бошланғич партия ташкилоти ва халқ депутатлари Фориш туман Кенгашида 9 нафар O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб бормоқда.

Тадбирда депутатлар, партия фаоллари ва туман ёшлари иштирок этишди. Мулоқот давомида туман ёшларидан 10 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Эътиборли томони, ёшлар мурожаатларида жойлардаги кўпчиликни ташвишга солаётган муаммоларга ҳам эътибор қаратилди.

Мисол учун, Фориш туман касб-ҳунар мактаби ўқувчилари Маржона Тоғаева ҳамда Гулгина Омоновалар ўзлари таълим олаётган касб-ҳунар мактабидаги яроқсиз аҳволга тушиб қолган ошхонанинг таъмирталаб аҳволда эканига эътибор қаратишди. Шунингдек, карантин сабаб ўз стипендияларини олишолмаётганини айтиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўрашди.

Муҳайё Эгамбердиева эса туманда ички туризмни ривожлантириш бўйича бир қатор амалий таклифларни ўртага ташлади. Ойбек МФЙда истиқомат қилувчи Тўймурод Шарипов эса минг йиллик арчалари билан машҳур Ўхум маҳалласида уй меҳмонхоналарини ривожлантириш ва бу борада ёш тадбиркорларга имтиёзлар бериш бўйича таклифлар киритди.

Жонли мулоқот тарзида ўтган депутатлар ва ёшлар учрашувидаги барча мурожаатлар депутатлар назоратига олинди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    670
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+