Сиёсий ўқувларда сайлов қонунчилигидаги янгиликлар тушунтирилмоқда

09.08.2021, 16:15

Сиёсий ўқувларда сайлов қонунчилигидаги янгиликлар тушунтирилмоқда

Карантин қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилаётган ушбу кунларда Сайловолди жараёнидаги сиёсий ўқувларда ахборот технологиялари имкониятларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган O`zLiDeP Жиззах ҳудудий партия ташкилоти Сиёсий таълим маркази  ташаббуси билан партия фаоллари, депутатлар ҳамда волонтёр ва кузатувчилар учун ZOOM  иловаси орқали “Ўзбекистон Республикаси Президенти Сайловининг Конституциявий-ҳуқуқий асослари” мавзусида онлайн ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув семинарида O`zLiDeP Жиззах ҳудудий партия ташкилотидаги Сайловолди штабида ташкил этилган Марказий студиядаги партия фаоллари, депутатлар билан биргаликда барча туман (шаҳар) Кенгаши ходимлари ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.

Мулоқот давомида Жиззах Давлат Педагогика институти катта ўқитувчиси, тренер Тўйчи Ахмедов Сайлов тизими ва принциплари, Сайлов қонунчилиги, Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бериб ўтди.   Шунингдек, мамлакатимизда сўнгги беш йилда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самаралари, сайловларда маҳаллий кузатувчилар ва ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда “Сайлов Кодекси”даги янгиликлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Ўқув семинари давомида иштирокчиларнинг мавзу юзасидан берган барча саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.

                      Саида УМАРАЛИЕВА,

     O`zLiDeP Жиззах ҳудудий партия ташкилоти

ҳузуридаги  СТМ раҳбари

Теглар
СТМ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    624
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+