Партия вакиллари "TESPACK INVESTMENT" МЧЖ фаолияти билан танишдилар

09.08.2021, 16:22

Партия вакиллари

O’zLiDeP Самарқанд вилоят ва Самарқанд шаҳар Кенгаши ходимлари “Ургут ЭИЗ” га қарашли "TESPACK INVESTMENT" масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Партия вакиллари ва мазкур корхона ишчи-ходимлари иштирокида “Импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш истиқболлари” мавзусида  учрашув ўтказилди.

Тадбир иштирокчилари учрашув давомида корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Нуробод туманининг Сазағон массивидаги полителин маҳсулотларидан  елим идишлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "TESPACK INVESTMENT" масъулияти чекланган жамияти қисқа вақт ичида фаолиятини кенгайтирди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 мартдаги 136-сонли қарорига асосан,  “2020-2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш” дастури доирасида иккинчи истиқболли лойиҳага қўл урилди. Корхонада алюмин радиаторларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мазкур лойиҳани амалга олириш учун 4358,7 миллион сўм банк кредити ва 4228,7 миллион сўм  корхонанинг ўз маблағлари сарф этилди ва 20 та доимий иш ўринлари яратилди.

Корхонада жорий йилдан яна бир катта лойиҳа амалга оширилди. Жамиятда миллий дизайндаги кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мазкур лойиҳа доирасида 10 дан ортиқ қўшимча янги иш ўринлари яратилди. Корхона маҳсулотларини экспортга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратган.

- Мамалакатимизда табиркорликни қўллаб–қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлар боис, катта марраларни мақсад қилган эдик, бугун улар дастлабки натижасини бера бошлади. 5-6 йил олдин кредит олиш учун ойлаб, йиллаб ташкилотларга қатнардик. Бугунги кунда тадбиркорларнинг йўлидаги барча тўсиқ ва ғовлар олиб ташланди. Офисдан чиқмасдан кредит расмилаштириш мумкин, - дейди   "TESPACK INVESTMENT" масъулияти чекланган жамияти бош директори Абдуазиз Мунисов.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    476
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+