Хонадонма-хонадон йўқловлар чоғида турли мавзуларда ёшларга мос китоблар тарқатилди

09.08.2021, 16:24

Хонадонма-хонадон йўқловлар чоғида турли мавзуларда ёшларга мос китоблар тарқатилди

Китоб инсон ҳаётининг бир парчаси, қайси асарни ўқиманг, албатта қаҳрамони бир танишингизга ёки ўзингизга ўхшайди. Бир маромда у сизни ўз оламига етаклаб, ҳаёт сабоқларидан воқиф этаётгандек бўлади. Албатта бу сўзларни китоб ўқиган инсон эшитса, фикрингизга ҳамоҳанг мулоҳазаларини баён этиши тайин.

Уйда таълим олаётган болаларнинг бошқа тенгдошларига нисбатан кўпчилик билан мулоқот қилишлари бироз чекланган. Уларга энг маъқул совға китоб, деган таклифда тўхтаган партиядошларимиз амалга оширган ишларидан миннатдорлик ҳиссини туйдилар.

O`zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши томонидан “Мустақилликка менинг туҳфам” мавзусида мустақилликининг ўттиз йиллик байрами муносабати билан уйда таълим олаётган ёшлар билан учрашув, суҳбатлар ўтказишди. Хонадонма-хонадон йўқловлар чоғида ёшларга турли мавзуларда-ёшларига мос китоблар тарқатилди.

Маҳзун чеҳраларнинг ёришиши, маюс кўзлардаги чақноқ нигоҳлар ҳар иккала томонга ҳам хушнудлик бахш этди. Китоб уларни ўзлари излаган ва истаган қаҳрамонлари билан танишиш имконини беради.

Тадбирни ташкиллаштирган Ширин шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Н.Джуманов, Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими ёшлар билан ишлаш жамоатчиси, “Ёшлар қаноти” аъзоси, волонтёр Д.Каримовлар ёшлар билан суҳбат чоғида уларнинг истаклари ва китобга бўлган муносабатлари билан қизиқишди. Мулоқотлар мазмунли суҳбатга уланди. Ҳар икки томон ҳам китоблар туфайли меҳр-мурувватнинг тафтидан баҳраманд бўлишди. Аслида муддао ҳам шул эди.

Ҳусан ЖАББОРОВ,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    374
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-08-10 08:30:48

Хакикатдан хам китоб укиган инсон манавий бой хисобланади. канчалик купрок китоб укиган сари билганидан билманги купрок эканлигини хис килади ва эркин фикрлашга урганади, албатта сиёсий ва хукукий саводхон инсон булиб чикади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+