O‘zLiDeP фаоли “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларга амалий семинар ташкил этди

10.08.2021, 17:23

O‘zLiDeP фаоли “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларга амалий семинар ташкил этди

Мирзачўл туманидаги “Ипак йўли” ҚФЙ ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Асил асалари” Масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ғулом Мамараҳимов партиямиз фаолларидан бири ҳисобланади.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3273 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улардан 585 нафарини 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил қилади. Ҳудудда истиқомат қиладиган аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиш истагида бўлган асаларичи амалий семинар ташкил этиб, соҳага қизиққан барча маҳалладошларини таклиф қилди.

-Асаларичилик  барқарор даромад олиб келадиган бизнес бўлибгина қолмай, атроф-муҳитни яхшилаш, экологик тозалик ва соғлик учун фойдали маҳсулотлардан фойдаланиш имконини беради. Соҳага фармкомпаниялар томонидан ҳам эътибор кучайиб бормоқда. Бугунги семинарда бир нечта ёшлар асаларичилик билан шуғулланишга қарор қилишганини айтишди. Уларга нафақат йўл-йўриқ ва кўрсатмалар, балки дастлабки кезларда амалий кўмак  беришга ҳам тайёрман, - дейди Ғулом Мамараҳимов.

Ташаббуснинг қаноти бўлади, дейишади. O‘zLiDeP  фаолининг хайрли ташаббусини маҳалладаги бошқа тадбиркор ва фермерлар ҳам қўллаб-қувватлаш ниятидалар.

Акром ИСОМОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

мафкуравий, ташвиқот-тарғибот

ишлари бўлими мудири

  • Кўрилди
    408
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+