“Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танловининг Андижон вилоят босқичи якунланди

11.08.2021, 16:38

“Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танловининг Андижон вилоят босқичи якунланди

Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бугун вилоятнинг тадбиркор, фермер хотин-қизлари билан гавжум бўлди. O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова ташаббуси билан ҳар йилгидан ўзгача, ҳар йилгидан янгича жило, кўтаринки кайфият ва руҳ билан ташкил этилган “Ишбилармон аёл -2021” кўрик-танлови Аёллар канотининг андижонлик ташаббускор, илғор, жамиятда, ишбилармонлик муҳитида муносиб ўрин эгаллашга улгурган тадбиркор хотин-қизларини саралади.

Айни кунга қадар танловнинг қуйи босқичларида ғолибликни қўлга киритган 16 нафар ишбилармон аёлларнинг тақдимотлари нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Тадбиркору фермер хотин-қизларнинг кўргазмали маҳсулотлари сифати билан бир-биридан қолишмаслиги яққол намоён бўлди. Танлов якунида кўрикнинг республика босқичига энг муносиби аниқланди.

-Олий ўрин, биринчи даражали дипломга сазовор бўлганим зиммамга янада кўпроқ масъулият юклайди, - дейди балиқчилик тадбиркор аёл Нигорахон Юсупова. – 2017 йилда тадбиркорлик фаолиятимни бошладим. Оилавий тадбиркорлик йўналишида иш олиб бораман. Ўтган йиллар мобайнида 5 та хусусий мактабгача таълим муассасаси, мебель, қоғоз гуллар  ишлаб чиқарувчи цеҳ фаолиятини йўлга қўйдим. Туманда асаларичиликда ўзига хос мактаб яратдик. “Sardor Ziyo Market” Eko tex сервис билан республика миқёсида ички туризм йўналишида ютуқларга эришяпмиз.

Кўрик-танловнинг фахрли 2- ва 3-ўринлари Андижон шаҳар ва Бўстон тумани иштирокчиларига насиб этди.

Якунда ғолибларга партия вилоят Кенгашининг махсус диплом ва қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди. Барча иштирокчилар турли номинациялар бўйича эсдалик совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    542
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+