Бошланғич партия ташкилотидан туман конференцияга делегат сайланди

11.08.2021, 17:00

Бошланғич партия ташкилотидан туман конференцияга  делегат сайланди

Пастдарғом Педагогика коллежида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Пастдарғом туман Кенгашидаги бошланғич партия ташкилотининг умумий йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда OzLiDeP бошланғич ташкилотининг 2021 йилнинг ўтган 8 ойи давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳамда OzLiDeP Пастдарғом туман бўлимининг навбатдаги Конференциясига делегат сайлаш тўғрисида масалалар кўрилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Пастдарғом Педагогика коллежи БПТ раиси Ш.Хожаахматов қуйи бўғиннинг 2021 йил 8 ойи давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди. БПТ раисининг ҳисоботи қониқарли деб топилди. Иккинчи масала юзасидан А.Бобоев сўзга чиқиб, OzLiDeP Пастдарғом туман бўлимининг навбатдаги Конференциясига   иштирок этиш учун Пастдарғом туманидаги O`zLiDeP бошланғич партия ташкилоти аъзолари орасидан делегат сайлаб олиш масаласи ҳақида гапирди. Конференцияга делегат сифатида Бошланғич партия ташкилоти аъзоси Ш.Хожаахматов номзоди иштирокчилар томонидан маъқулланди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+