Самарқанд вилоят автомобиль йўллари ҳудудий Бош бошқармаси бошлиғи депутатларга ҳисобот берди

11.08.2021, 17:01

Самарқанд вилоят автомобиль йўллари ҳудудий Бош бошқармаси бошлиғи депутатларга ҳисобот берди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ҳудудларнинг инфраструктурасини яхшилаш, хусусан, ички ва давлат аҳамиятига молик йўлларнинг ҳолати  бўйича амалга оширилаётган ишлар ижроси тўғрисида Самарқанд вилоят автомобиль йўллари ҳудудий Бош бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Ҳасановнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда айтилишича, Самарқанд вилоятида 21 901,0 км автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан фойдаланишдаги автомобиль йўллари 4097,0 км ташкил қилади. Ички хўжаликдаги автомобиль йўллари 17806,0 кмни ташкил этиб, бугунги кунда 7 170,4 кмдан ортиқ ички йўллар таъмирталаб бўлиб қолган.

Шунингдек, ташкилот раҳбари ўтган 30 йилда қилинган ишларни рақамларда таҳлил қилар экан, сўнгги 5-6 йилда амалга оширилган ишлар, катта-катта лойиҳаларга алоҳида тўхталди. Таҳлилларга кўра, 1991 йилда 106,2 км йўл қурилиб, 92,2 минг тонна асфальтбетон маҳсулотлари ишлаб чиқилган бўлса, 2001 йилда вилоятда 138,4 км йўллар қурилган ва 121,8 минг тонна асфальтбетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Шунингдек ҳисоботда жорий йилда амалга ошириладиган ишларга алоҳида тўхталди. Жумладан, вилоят ҳудудидаги 7 170,4 км, таъмирталаб ички йўлларнинг 15 фоизи яъни, 1039,9 км қисми тўлиқ таъмирдан чиқарилишини таъкидлади.

Йиғилишда депутатлар  вилоятда 2021 йил 2-чораги давомида Бандлик дастури ижроси ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ажратилган бюджет маблағларини тўғри ва самарали сарфланишини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш, Жамоат ишлари жамғармаси маблағларининг сарфланиши ижроси  бўйича Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Акмал Миртазаевнинг ахборотини эшитишди.

Ҳар иккала масала юзасидан масъулларга депутатлар томонидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Йиғилишда депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    539
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+