Депутат таклифи инобатга олинди – пайариқлик уйсиз аёл турар жой билан таъминланади

11.08.2021, 17:08

Депутат таклифи инобатга олинди – пайариқлик уйсиз аёл турар жой билан таъминланади

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг кеча ўтказилган ўттиз тўққизинчи сессиясида вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Масала муҳокамаси чоғида Кенгашдаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, Бахтиёр Хўжаёров ўз сайлов округи ҳудудида (Пайариқ тумани Кўктепа маҳалласи) яшовчи Г.Хўжамқулова уч нафар фарзанди билан ота-онасининг уйида яшаб тургани ва уй-жойга муҳтожлигини билдириб, ушбу мақсад учун маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан пул ажратиш ташаббусини илгари сурди.  

Қайд этилишича, Г.Хўжамқуловага Пайариқ тумани Алишер Навоий кўчасида қурилаётган кўп қаватли 37-уйдан 3-хонали уй ажратилган. Аммо ушбу уйни (130 миллион сўм) харид қилиш учун аёлда имконият йўқ. Хонадонни туман ҳокимлиги сотиб олиб, Г.Хўжамқуловага доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериши учун ушбу маблағ ҳокимликка ўтказиб бериладиган бўлди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

  • Кўрилди
    473
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-08-12 09:04:07

Партиямиз депутатларининг хайрли ишларни ташкиллаштириши ва албатта уз сайловчилари билан купрок бирга булиши ахолининг уларга деган ишончини янада оширади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+