O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилотида сайловолди штаби йиғилиши бўлиб ўтди

12.08.2021, 17:07

O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилотида сайловолди штаби йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгашининг сайловолди штаб йиғилиши сенаторлар, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар партия гуруҳи аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида қизғин баҳс ва мунозаралар шаклида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Йиғилишда сайловолди жараёнларда фаолликни қўлдан бермаслик ва аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини тўғри ташкил қилиш масалалари муҳокама этилди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Қ. Санақулов сўзга чиқиб, сайловолди жараёнларни икки катта босқичга бўлиб олиб бориш кераклиги, биринчи босқичда тарғибот масалаларига жиддий эътибор қаратиш, иккинчи муҳим босқичда эса кўпроқ ташвиқотга урғу бериш мақсадга мувофиқ бўлишини билдирди.

Шу ўринда бошланғич партия ташкилотлари билан узвийликни янада мустаҳкамлаш, жараёнларда вилоятнинг чекка ҳудудлари аҳолисини ҳам қамраб олиш, партия тарафдорлари сафини янада кенгайтириш хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирдаO'zLiDePнинг навбатдаги съездига делегатлар сайлаш, бошланғич партия ташкилотларининг конференцияларини уюшқоқлик билан ташкил қилиш ҳақида ҳам сўз борди.

Тадбир сўнгида штаб аъзолари томонидан жойларда сайловчилар билан яқинликни ошириш, илк сайловга иштирок этувчи ёшларнинг сиёсий жараёнларга эътиборини тортиш, шу билан бирга мамлакат тақдирини ҳал қилувчи давлат раҳбарини тўғри танлашда масъулиятли бўлишга ундаш мақсадида сайловолди шоулар ўтказиш тартиблари белгиланди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби

 

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    654
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+