Бухоронинг ишбилармон аёллари аниқланди

12.08.2021, 17:39

Бухоронинг ишбилармон аёллари аниқланди

O'zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг “Ишбилармон аёл” кўрик – танлови  Бухоро вилояти босқичи кўтаринки руҳда ўтди.  Жаннатмонанд Лабиҳовуз яқинида  ташкил этилган ушбу  тадбир  кўргазмаларидан  кўрик –танловнинг  туман ва шаҳар  беллашувларида  ғолибликни  қўлга киритган  ишбилармон ва тадбиркор аёллар тайёрлаган тикув ва тўқув маҳсулотлари, турли пишириқлар,  қандолат ва миллий ширинликлар, шунингдек, қурилиш ашёлари намуналари жой олди.

Кўрик-танлов давомида сўзга чиққанлар юртимизда хотин–қизларнинг эмин–эркин фаолият юритишларини таъминлаш, хусусан аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун барча имкониятлар яратилганлиги, партиянинг ушбу йўналишдаги дастурий мақсад ва вазифалари изчиллик билан амалга оширилаётганлигини таъкидладилар.     

"Ишбилармон аёл” кўрик–танлови вилоят босқичи  якунида талабчан ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”," "Замонавий ташаббускор аёл", “Йилнинг мурувватли  ишбилармон аёли”, “Замонавий ташаббускор аёл”, "Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” сингари номинацияларнинг ғолибаларига ҳам  ташкилотчиларнинг  қимматбаҳо совғалари топширилди.

Асхор Истамов,

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши фаоли

  • Кўрилди
    439
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+