“Спортни сев-спорт билан яша” шиори остида Ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди

13.08.2021, 15:50

“Спортни сев-спорт билан яша” шиори остида Ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди

O'zLiDeP Бўка туман Кенгаши, “Ёшлар қаноти” гуруҳи ва туман бандлик  маркази ҳамкорлигида тумандаги  5-умумий ўрта таълим мактаби спорт залида  ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Унда O'zLiDeP Бўка туман Кенгаши раис ўринбосари, аппарат раҳбари Ш.Хаитов бошчилигида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва тизимдаги ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан устувор вазифалар хусусида суҳбатлар уюштирилди.

Тадбир иштирокчилари  ёшлар учун маънавий ва маданий тадбирларни ўтказиш ташаббусини илгари суриб, йигит-қизлар ўртасида спорт мусабақаларини ташкиллаштириш, уларнинг маънавий ва маърифий саводхонлигини ошириш бўйича кўпроқ кўрик-танловлар ўтказиш таклифини илгари суришди.

Ҳудуддаги ёшлар ўртасида спортнинг турли йўналишларида мусобақалар ўтказилиб, ғолибларга партиянинг совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    358
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+