Қуйи бўғинлар фаолиятидаги навбатдаги босқич

13.08.2021, 15:53

Қуйи бўғинлар фаолиятидаги навбатдаги  босқич

 Бухоро вилоятида O'zLiDeP қуйи бўғинларида сайловолди  йиғилишлари   қизғин давом этмоқда. Вилояда ҳозирги пайтда 51628 нафар аъзони ўз сафига бирлаштирган 803 та БПТ фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг йиғилишларида асосан битта масала-партия туман ва шаҳар ташкилотлари конференцияларига делегатлар сайлаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шу кунга қадар вилоят корхона ва ташкилотларидаги БПТлардан 266 тасида йиғилишлар ўтказилиб, уларда 10167 нафар партия аъзолари иштирок этди. Йиғилиш қарорларига биноан ҳозиргача туман ва шаҳар партия конференцияларига  266 нафар делегатлар сайланди. 

Жумладан, Бухоро шаҳридаги БПТларда  бўлиб ўтаётган  йиғилишлар  кун  тартибига мувофиқ  мамлакатимизда  жорий йилнинг 24 октябрида ўтказиладиган Президент  сайловига тайёргарлик кўриш ва бу муҳим сиёсий жараён билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан атрофлича сўз  юритилаяпти.

Бухоро шаҳрида ҳозирги пайтда 85 та БПТлари тузилган бўлиб, унинг аъзолар сони салкам 7 минг нафарни ташкил этади.   Вилоят марказидаги  “Тадбиркор бизнес центр”  нодавлат таълим муассасаси касб-ҳунар ўқув марказида ташкил этилган партия  таянч  бўғини улардан биридир.  Мана  4 йилдирки, бу ерда тикувчилик, ҳамширалик, аёллар сартарошлиги, косметология, шунингдек  замонавий пардалар тикиш, аёлларга  маникюр, педикюр хизматларини кўрсатиш, умумий массаж бўйича малака орттириш ўқув курслари машғулотлари йўлга қўйилган. Тингловчилар шунингдек компьютер сабоқларидан ҳам баҳраманд.

Мана шуларнинг ҳаммаси ҳудудда кичик бизнес ва хусусий  тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли, хусусан аёллар бандлигини таъминлашга  салмоқли ҳисса бўлиб  қўшилмоқда.  Бугунги кунда  ўқув маркази  битирувчиларининг  аксарияти  ўз танлаган соҳасида мустақил фаолият юритиб келаётгани, МФЙ лардаги  “ Аёллар дафтари” га киритилган  16 нафар, “Темир дафтар”даги 7 нафар  турли ёшдаги хотин-қизларнинг  ўқув маркази раҳбари, ЎзЛиДеП фаоли Сабоҳат  Давронова сайъ-ҳаракати билан  тегишли  касб–ҳунар  ва доимий   иш ўрнига эга бўлганлиги  партиянинг  дастурий мақсад ва вазифаларига тўла мос келади.   

БПТда ўтказилган йиғилишда  сўзга чиққанлар  жорий  йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайлови муҳим сиёсий жараён эканлигини, унга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш  партиянинг барча бўғинлари масъуллари, шу жумладан  БПТ лар етакчилари  зиммасига ҳам  юксак  масъулият юклашини, сайлов қонунчилиги бўйича жойларда ўтказиб келинаётган тарғибот–ташвиқот ва тушунтириш  ишларида кутилган  натижага эришишда  O'zLiDeP фаолларининг ўз ўрни бўлиши лозимлигини  таъкидладилар.

Ўзбекистон “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят бўлими  ҳузурида ташкил этилган  БПТ умумий йиғилиши ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.    

 Мазкур нодавлат нотижорат ташкилотида ўтказилган йиғилишда  100  дан зиёд партия аъзосини бирлаштирган  маслакдошлар  томонидан кейинги пайтда  жойларда  амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритилди Аҳоли  ўртасида олиб борилган партиявий, тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари ўз самарасини бериб, айниқса “Аёллар дафтари”га киритилган  хотин –қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган опа-сингиллар учун турли назарий ва амалий машғулотлар ва семинар –тренингларни ўтказишга алоҳида эътибор берилганлиги қайд этилди.   

Шунингдек, Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Идеал лифт сервис”, “Афросиёб билдинг” ишлаб чиқариш корхоналарида ва бошқа корхона ва ташкилотлар ҳузуридаги БПТлардаги йиғилишлар ҳам кўтаринки  руҳда, юқори савияда ва уюшқоқлик билан бўлиб ўтди. Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида партия қуйи бўғини йиғилишлари пандемия талабларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилмоқда. Кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул  қилинмоқда.

Асхор ИСТАМОВ ,

O'zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши фаоли

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    404
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+