“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиблари аниқланди

14.08.2021, 16:43

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиблари аниқланди

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Дастлаб Оҳангарон шаҳри Маданият ва истироҳат боғида иштирокчилар томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қандолат маҳсулотлари, аёллар, келинлар ва болалар либослари, зардўзлик, ҳунармандлик ва заргарлик буюмлари кўргазмаси намойиш этилди.

Унда танловнинг туман (шаҳар) босқичида фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган 25 нафар тадбиркор ва фермер хотин-қизлар иштирок этди.

Танловда тадбиркор, ишбилармон, ҳунарманд, фермер хотин-қизларнинг маҳсулотлари, айниқса, миллий йўналишдаги либослар намойиши иштирокчиларда миллий ғурур, Ватанга муҳаббат, мустақилликка бўлган шукроналик ҳиссини уйғотди. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, адолатли баҳолаб боришди. Шунингдек, иштирокчиларнинг лойиҳа низомига мувофиқ, хотин-қизлар учун қўшимча янги иш ўрни яратганлиги, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни касб бўйича ўқитган, бандлигини таъминлаган ва ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишида кўмаклашганлиги, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳолига кўрсатаётган хизматининг сифати ҳамда фаолиятида ҳаётга татбиқ этиб келаётган янги инновацион ғоялари ҳам баҳолашда алоҳида эътиборга олинди.

Танловда “NOVOTECH INDUSTRIES” хусусий корхонаси раҳбари  Назира Раҳмонова биринчи ўринни қўлга киритиб, Республика босқичига иштирок этадиган бўлди.

Шунингдек, танловда “Замонавий тадбиркор аёл портрети”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл”, “Ташаббускор аёл”, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Беш йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу танловнинг бу йилги туман (шаҳар) босқичларида  350 нафардан зиёд тадбиркор, ишбилармон ва фермер аёллар ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан иштирок этишди.

  • Кўрилди
    576
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+