Туман, шаҳар конференцияларига муносиб делегатлар сайланмоқда

14.08.2021, 17:03

Туман, шаҳар конференцияларига муносиб делегатлар сайланмоқда

O‘zLiDeP Тупроққалъа туман Кенгашидаги “Uz Auto Motors” АЖ Хоразм вилоят филиалидаги бошланғич партия ташкилотларининг умумий йиғилиши ўтказилди.

Мазкур қуйи бўғин туманда, балки вилоятдаги йирик бошланғич ташкилотларидан бири ҳисобланади. Корхонада бугунги кунда 2200 дан ортиқ ишчи фаолият олиб бораётган бўлса, шундан 950 нафари партия сафига бирлашган.

Корхонада ўтказилган бошланғич партия ташкилоти умумий йиғилишда Сиёсий кенгаш аъзоси корхона раҳбари Собиржон Жуманиязов  ҳам иштирок қилди. Унда БПТнинг ўтган 8 ойи давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳамда OzLiDeP Тупроққалъа туман кенгашининг навбатдаги Конференциясига делегат сайлаш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Конференцияга делегат сифатида Бошланғич партия ташкилоти аъзоларидан 3 нафари муносиб деб топилиб, иштирокчилар томонидан маъқулланди.

Шунингдек, O'zLiDeP Урганч шаҳар партия ташкилоти таркибида 106 бошланғич партия ташкилотларида ҳам умумий йиғилишлар ўтказилмоқда. Мазкур БПТлар 7020 нафар аъзони ўз сафларига бирлаштирган.

“Урганч Баҳмал”, “Хоразм ипаги” бошланғич партия ташкилотлари аъзолари билан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси, Сенатор Баҳодир Тожиев иштирок қилиб, Ўзбекистон Республикасида ўтган 5 йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида тўхталди, шу йилининг 24 октябр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар жараёнида партиянинг иштироки тўғрисида гапирди.

Йиғилишда “Урганч Баҳмал”, “Хоразм ипаги” бошланғич партия ташкилотлари вакиллари бир овоздан O‘zLiDeP Урганч шаҳар партия ташкилотининг конференциясига делегат сифатида Санобар Искандаровани сайлади.

-Ушбу корхоналардаги бошланғич партия ташкилотларида 230 нафар партия аъзоларимиз мавжуд бўлиб, улар билан алоқаларни мустаҳкам ўрнатганмиз, - дейди С.Искандарова.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан партиянинг қуйи бўғинларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари давом этмоқда.

Д.Қобулова,

 O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

 ташкилий партиявий ва кадрлар

 билан ишлаш бўлими мудири

Теглар
БПТ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    712
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+