Қашқадарёда “Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

16.08.2021, 10:27

Қашқадарёда “Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Шаҳрисабз туманидаги “Лочин” болалар оромгоҳида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида тарғибот тадбири ва “Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танловининг Қашқадарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Шаҳрисабзнинг сўлим ва гўзал масканида жойлашган “Лочин” оромгоҳида ўтказилган бу тадбирларда аҳоли вакиллари, ёшлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, депутатлар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди, Мулоқотлар, қизиқарли давра суҳбатлари  куй-қўшиқ ва рақсларга уланиб кетди.

“Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танлови вилоят босқичи иштирокчилари  ўзлари яратган ҳунармандчилик, зардўзлик, гиламчилик ва бошқа миллий маҳсулотлар кўргазмалари билан иштирок этишди.

Танловнинг вилоят босқичида Яккабоғ туманидаги “Малика Холмамат қизи” фермер хўжалиги раҳбари Гулнора Дониёрова ғолиб чиқиб, республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Қамаши туманидаги  "Имонахон Фахриддиновна" оилавий корхона раҳбари Наргис Эшдавлатова ва Қарши шаҳридан "Тозалик маликаси" МЧЖ раҳбари  Матлуба Ўтаганова 2-ўринни эгаллашди.  Косон туманидаги  "Silk Rubis" оилавий корхона рахбари Дилрабо Ўринова, Чироқчи туманидаги  "Чамбил Ойсанами" оилавий  корхона раҳбари Ойсанам Жумановава ва Шаҳрисабз туманидан ҳунарманд Мафтуна Турдиева  3-ўринга сазовор бўлишди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    995
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+