Андижонда O’zLiDeP қуйи бўғинларидан конференцияларга делегатлар сайланмоқда
16.08.2021, 17:08
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши тасарруфидаги партия туман, шаҳар Кенгашларидаги бошланғич партия ташкилотларининг умумий йиғилишлари ўтказилмоқда.
Йиғилишларда O’zLiDeP бошланғич ташкилотларининг 2021 йилнинг ўтган 8 ойи давомидаги фаолиятлари таҳлил қилинмоқда ҳамда O’zLiDePнинг жойлардаги бўлимларининг навбатдаги Конференцияларига делегатлар сайланмоқда.
Хусусан, партия Андижон шаҳар Кенгаши томонидан 43-мактабгача таълим муассасаси қошидаги 27 нафар партия аъзосини бирлаштирган қуйи бўғинда бўлиб ўтган сайловолди жараёнларда сафдошларнинг фаоллиги, сиёсий билим ва кўникмаларини оширишга бағишланган умумий йиғилишда Муҳаррамой Зуҳриддинова шаҳар партия ташкилотининг Конференциясига делегат этиб сайланди.
Булоқбоши туманидаги “Шарқ юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги 12 нафар сафдошимизни атрофига жамлаган бошланғич партия ташкилотининг умумий йиғилишида партия туман кенгаши Конференциясига халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ш.Каримов делегат этиб сайланди.
Асака туманида жойлашган “Дўрман” МФЙ қошидаги 2012 йилда ташкил топган 86 нафар O’zLiDeP аъзолари фаолият юритаётган таянч бўғинда ўтказилган сайловолди умумий йиғилиш якунида Муҳайё Якубова, туман Бандликка кўмаклашиш маркази қошидаги 14 нафар партиядошни бирлаштирган БПТ йиғилишида эса Олимжон Турғуновлар делегат этиб сайландилар.
Бўстонлик сафдошлар ҳам қуйи бўғинлардан партия туман Кенгаши конференциясига делегатлар сайлашда муносиб номзодларни илгари сурмоқдалар. Хусусан, “Имкон ривожи” масъулияти чекланган жамиятидаги 2020 ташкил этилган 48 нафар партия аъзоларини жамлаган БПТда бўлиб ўтган йиғилишда Гулираъно Мамасолиева делегат этиб сайланди.
Шуҳратбек ТУРҒУНОВ,
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг