O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари кўмагида жиззахлик 10 нафар ёшлар ишли бўлди

16.08.2021, 17:10

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари кўмагида жиззахлик 10 нафар ёшлар ишли бўлди

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан Жиззах шаҳридаги “Ишга марҳамат Мономаркази”да “Ёш муваффақиятли тадбиркор” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда вилоятимизда ўз фаолиятлари давомида катта ютуқ ва муваффақиятларни қўлга киритган ёш тадбиркорлар, партия фаоллари, халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этдилар.

Жонли мулоқот, баҳс мунозараларга бой тадбир давомида “Ёшлар дафтари”да турувчи “Ишга марҳамат Мономаркази”да касб-ҳунарга ўқитилаётган ёшлар учун Жиззах шаҳридаги “Самандар ширинликлари” оилавий корхонаси масъул ҳодими Улуғбек Баҳромов томонидан қандолат маҳсулотларни тайёрланиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда ички бозорларга чиқариш, хар бир ёшга ўз тадбиркорлигини бошлашлари учун бизнес режалар бўйича семинар-тренинг ташкил этилди.

Шунингдек, тадбир натижасига кўра “Ишга марҳамат Мономарказида ўқув курсларини тамомлаган 10 нафар ёшлар “Самандар ширинликлари” оилавий корхонасида иш бошлаш имкониятини қўлга киритишди

Холбек АСАТОВ

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+