Учқудуқда партиянинг навбатдаги оммавий тарғибот тадбири ўтказилди

17.08.2021, 12:06

Учқудуқда партиянинг навбатдаги оммавий тарғибот тадбири ўтказилди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилаётган тарғибот тадбирлари юқори кўтаринкилик билан бошлаб юборилди. Ана шундай тадбирлар Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида ҳам ўзгача шукуҳ билан бошланди.

Учқудуқ туман марказидаги  Учқудуқ Маданият уйининг олд майдони партия байроқлари, шиорлар битилган вемпеллар ва шарлар билан ясатилиб, байромона тусга кирди.

Дастлаб сўзга чиққан партия етакчилари ва депутатлар сўнгги беш йилда халқимиз ҳаёти ва юрт тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтиб, бугунги кунимиздаги ошкоралик муҳити жамиятимиз ҳаётининг ажралмас бир қисмига айланганини таъкидлашди.

Айниқса, Ўзбекистон Қаҳрамони А. Панин, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати, шоира, журналист А.Тулегеноваларнинг фахр ва ифтихорга йўғрилган сўзлари юзлаб учқудуқликларнинг юракларига жо бўлди.

Шунингдек, “Шодиёна” миллий рақс дастасининг дилрабо рақслари,  Учқудуқ маданият уйи хонандалари ижросидаги қўшиқлар тадбир иштирокчиларига завқ-шавқ улашиб, 3652 нафар ЎзЛиДеПнинг Учқудуқдаги аъзолари сафига яна қатор тарафдорларнинг тўпланишига хизмат қилди.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фааровон яшайлик!” шиори остида мусиқий кўнгилочар дастурлар билан ташкил этилган оммавий тарғибот тадбирларни ҳудуднинг Зарафшон шаҳри ва Томди туманида давом эттиириш режаклаштирилган.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    542
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+