Шерободлик пайвандчи аёл хонадонида

17.08.2021, 16:33

Шерободлик пайвандчи аёл хонадонида

O'zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ходимлари тумандаги “Буюк ипак йўли” маҳалласида истиқомат қилаётган тадбиркор аёл (пайвандчи) Насиба Шарипованинг хонадонида бўлиб, тадбиркорнинг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Насиба опа  бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлардан фойдаланган ҳолда ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди.

Бугунги кунда тадбиркор аёл хонадонида турли хил андозадаги темир дарвозалар ишлаб чиқармоқда. Шу йили 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан фидойи аёлларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида давлатимиз раҳбарининг фармонни имзоланганди. Мукофотланганлар орасида шерободлик  Насиба Шарипованинг ҳам борлиги бутун оила аъзоларию маҳалла-кўйни қувонтирди.  Шеробод туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, пайвандчи “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди..

Насиба опа ҳозир ҳам тиниб-тинчимайди. Шу ишнинг ортидан меҳнат қилиб, рўзғорининг камини бутлаяпти. Айримларга ўхшаб, давлатдан ёрдам умид қилиб ўтиргани йўқ. У ўз кучи ва меҳнатига таяниб, ўз ҳаётини фаровонлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Зеро, унинг бу ҳаракатлари кун келиб, ҳали кўп яхши натижаларни етаклаб келиши аниқ.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши 

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1791
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+