O'zLiDeP номзодини қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш жараёни қизғин бошлаб юборилди

17.08.2021, 16:41

O'zLiDeP номзодини қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш жараёни қизғин бошлаб юборилди

Сайлов кампаниясида энг муҳим жараён сиёсий партиянинг ўз номзодни рўйхатга олиниши учун сайловчиларни имзоларини тўплаш ва уларни текшириш жараёни ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби Марказий сайлов комиссиясининг Низоми асосида тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1067-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низом” талабларига мувофиқ сайловда иштирок этишга ижозат берилган сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб Ўзбекистон Республикаси жами сайловчиларининг умумий сони камида бир фоизини имзосини тўплаши керак. Шундан келиб чиқиб, Самарқанд вилоятида умумий сайловчилар сони 2 376 413 нафарни ташкил этиб, камида 23 764 нафар сайловчининг номзодни қўллаб-қувватловчи имзолари йиғилиши лозим.

Айни пайтда Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларида бу жараён қизғин бошлаб юборилди.

  Насиба Мўминова 

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    412
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+