Янгиариқда партиянинг навбатдаги оммавий тадбири ташкил этилди

17.08.2021, 16:48

Янгиариқда партиянинг навбатдаги оммавий тадбири ташкил этилди

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманидаги  амфитеатрида O'zLiDeP томонидан янги форматдаги оммавий тадбир старт олди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган оммавий тадбирларда партия фаоллари, депутатлар, халқимиз суйган маданият ва санъат соҳаси вакиллари, таниқли спортчилар, тадбиркор ва фермерлар фаол иштирок этди.

Даставвал тумандаги истироҳат боғида тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбирни O'zLiDeP Хоразм вилоят  Кенгаши раиси Ислом Файзуллаев ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдулла Рузметовлар кириш сўзи билан очиб берди.

Партия етакчиси истиқлол йилларида, айниқса сўнгги беш йилда халқимиз ҳаёти ва юрт тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди. Тан олиш керак, ўтган вақт мобайнида халқимизнинг турмуш шароити, дунёқараши ўзгарди. Энг асосийси, халқимиз, одамларимиз мамлакатда рўй бераётган ислоҳотлардан розилик ҳиссини туймоқда ва ўзлари ҳам бу жараёнларда фаол  иштирок этмоқда.

-Биз жуда тез амалга оширилаётган ўзгаришларга кўникиб колдик. Уларнинг моҳиятини англашга улгурмаяпмиз. Гўё ватанимиз равнақи халкимиз фаровонлиги йўлида килинаётган мислсиз ислоҳотлар айнан шундай бўлиши керакдек ва шу ишлар ўз-ўзидан бўлаётгандек қабул қиляпмиз. Аслида барча ислоҳотлар муфаққияти замирида Шавкат Мирзиёевнинг қатъияти мужассам.

Ўзбекистонда бутунлай янгича иқтисодий-сиёсий ижтимоий-маънавий  илмий-маърифий иқлим пайдо бўлди. Мулкка бўлган муносабатга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бугун ҳар биримиз англадикки, мамлакат тараққиётининг бугуни, эртаси ва келажаги аввало хусусий мезонларига боғлиқ бўлиб бормоқда, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Рузметов.

Бугунги кунда партия инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, эҳтиёжлари ва манфаатлари йўлида сидқидилдан хизмат қилиш,  жамиятимизнинг барча фаол қатламларини “Янги Ўзбекистон: биргаликда юксалиш сари!” ғояси атрофида бирлаштирган ҳолда юртимиздаги ҳар бир инсон фаровонлигини таъминлаш, Учинчи Ренесанс пойдеворини қуриш борасидаги улкан ишларга муносиб ҳисса қўшишни ўз олдига устувор вазифа сифатида қўйган.

Уюшқоқлик билан ташкил этилаётган оммавий тадбирларда партия ташкил этилганининг илк кунларида у билан бирга бўлган фаоллар, депутатлар, халқимиз суйган маданият ва санъат соҳаси вакиллари, таниқли спортчилар, тадбиркор ва фермерлар фаол иштирок этмоқда.

Улар ўз соҳаларида қилинган мислсиз янгиланиш ва ўзгаришларни оддий, содда тилда энг асосийси самимий эътироф этмоқдалар.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан очиқ осмон остида ўтказилаётган оммавий тадбирлар куй қўшиқларга уланиб кетди.

 Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    1036
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+