Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

18.08.2021, 17:26

Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

Мана бир неча кундирки, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги ҳамда партия ғоялари тарғиботига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида оммавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Мазкур тарғибот тадбирларининг узвий давоми бўлган навбатдагиси Бўстонлиқ туманидаги “Heaven’s Garden Uzbekistan” меҳмонхонаси ҳовлисида ўтказилди.

Турли акциялар ва таниқли санъаткорларни жалб қилган ҳолда O`zLiDeP ғоя ва мақсадларини аҳоли кенг қатлами онгига сингдириш мақсадида ўтказилган тадбирда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши аъзолари Т.Файзиев, Ж.Мелибоев, Д.Шоумаров, Б.Сулаймонов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, аҳоли вакиллари, ёшлар, аёллар ва спортчилар иштирок этди.

Тарғибот тадбирини O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши раиси Тўлқин Файзиев ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қ.Юлдашевлар ўзларининг байрам шодиёнаси ва партия тарғиботига бағишланган кириш сўзлари билан очиб беришди.

Тадбир мобайнида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз”, “Янги Ўзбекистон: биргаликда юксалиш  сари”, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаравон яшайлик!” шиорлари баралла янгради.

Тадбирда партиянинг фаол аъзолари бўлган – спорт усталари, илм-фан намоёндалари, иқтидорли ёшлар сўзга чиқишаркан, мустақиллик туфайли эришилган ютуқлар, янгиланаётган Ўзбекистонда “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойилини ҳаётга жорий этиш орқали аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, бизнес юритиш шартларини енгиллаштириш, оилавий тадбиркорлик ва касаначилик, ҳунармандчиликни рағбатлантириш учун яратилган янги имкониятлар борасида тўлқинланиб гапиришаркан, тадбир иштирокчиларини ЎзЛиДеП билан бирга бўлишга, янги Ўзбекистонни биргаликда қуришга чорлаб қолишди.

Ўтаётган ҳар бир кун мамлакатимизда ўзгаришларга бой бўлаётгани, мустақиллигимизнинг қутлуғ 30 йиллик тўйи нишонланадиган ушбу кунларда кўтаринки кайфият билан бошланаётган ҳар бир кунимиз қадрли экани, юртимизда кейинги беш йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси бугун шаҳарларимизда, узоқ қишлоқларимизда ўз аксини топаётгани, ва албатта, бундай ижобий ўзгаришларга O`zLiDeP ҳам ўзининг муносиб улушини қўшиб келаётгани таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда тантанали концерт дастури ҳам намойиш этилди. Унда таниқли санъат ва маданият ходимлари, туман Маданият бўлими вакиллари томонидан Ватан, истиқлол ҳақидаги куй ва қўшиқлар ижро этилиб, Она юрт мадҳи тараннум этилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши фаоли

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    582
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+