Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан

19.08.2021, 12:00

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан

Хоразм вилоят Боғот туманида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик тўйи олдидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Хоразм вилояти Кенгаши томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида тумандаги амфитеатрда  ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, депутатлар, санъаткор ва ижодкорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

– Тарғибот тадбирини ўтказишдан асосий мақсад, истиқлол йилларида, айниқса, сўнгги йилларда халқимиз ҳаёти ва юрт тараққиётини янги босқичга олиб чиққан ислоҳотлар самараларини халқимизга етказишдан иборат, – дейди O'zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши раиси Ислом Файзуллаев. – Кейинги йилларда халқимизнинг турмуш шароити, дунёқараши тубдан ўзгарди. Ошкоралик муҳити жамиятимиз ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Энг асосийси, халқимиз, одамларимиз мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлардан розилик ҳиссини туймоқда, ўзлари ҳам ана шу жараёнларда фаол иштирок этмоқда.

Тадбирда истиқлол йилларида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида катта ҳажмдаги ижобий ўзгаришлар бўлгани,  улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилгани, халқимизнинг турмуш фаровонлиги юксалгани, истиқлол ҳар бир юртдошимиз ҳаётида ўчмас из қолдиргани таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан эркин ва демократик фуқаролик жамиятини шакллантириш, амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида партия фаоллари, партия депутатлик фракцияларининг роли ва иштироки, олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусида ҳам маълумотлар берилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида чемпион спортчилар, спорт мактаблари тарбияланувчиларининг кўргазмали чиқишлар,  воханинг хушовоз хонанда ва раққосалар томонидан қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    845
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+