Данғараликларга ўзгача кайфият, завқ улашилди

19.08.2021, 14:16

Данғараликларга ўзгача кайфият, завқ улашилди

Аввал хабар берганимиздек, O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остидаги оммавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Тадбирнинг навбатдагиси Данғара туманида ўтказилди.

Тадбирда сўз олган O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши раиси Раҳматулло Камолов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимоваларнинг дилларида шукроналик балқиб турган шодиёна иштирокчиларига йўлланган байрам табриклари, Ватанни, истиқлолни тараннум этувчи қўшиқлар, дилрабо куйлар рақсларга уланиб кетди. Байрам дастури йиғилганларга ўзгача кайфият, завқ улашди.

Тадбирда таъкидланганидек, юртимизда ёшларга катта эътибор қаратилаётир. Айниқса, куни-кеча Юртбошимизнинг "Янги Ўзбекистон" газетаси бош муҳарририга берган "Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда" деб номланган интервьюларида ҳам мамлакатимизда ёшларга оида давлат сиёсатининг ўрни ва аҳамияти нақадар юксак эналигининг гувоҳи бўлдик. Ўтказилаётган тарғибот тадбирларида мустақил диёримизда олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг моҳияти ватандошларимизга етказилмоқда.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти кенгаши

матбуот котиби.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    595
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+