Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган тарғибот тадбирлари давом этмоқда

19.08.2021, 14:32

Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида мустақиллик билан боғлиқ тарғибот тадбирларини ўтказиб келмоқда.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг яқинда бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида мустақилликнинг 30 йиллиги билан боғлиқ тадбирларни халқимиз билан бирга янги босқичда, юқори савияда, кўтаринки руҳда нишонлаш борасида алоҳида чора-тадбирлар режаси белгиланди.

Мақсад истиқлол йилларида, айниқса сўнгги беш йилда халқимиз ҳаёти ва юрт тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ислоҳотларни халқимизга етказишдан иборатдир. Тан олиш керак, ўтган вақт мобайнида халқимизнинг турмуш шароити, дунёқараши ўзгарди. Ошкоралик муҳити жамиятимиз ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Энг асосийси, халқимиз, одамларимиз мамлакатда рўй бераётган истиқболли ислоҳотлардан розилик ҳиссини туймоқда ва ўзлари ҳам бу жараёнларда фаол  иштирок этмоқда.

Зарафшон шаҳар марказида ташкил этилган навьатдаги оммавий тарғибот тадбирида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси, Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тулегенова, партия фаоллари, ёшлар, аёллар ва спортчилар иштирок этди.

Тадбирда сўнгги беш йил давомида барча жабҳалардаги бемисл ўзгаришлар, амалга оширилган ислоҳотлар, қонунчиликдаги қатор янгиликлар тўғрисида сўз юритилди.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида кўтаринкилик билан бошланган оммавий тадбир  Зарафшон маданият уйи “Олтин водий” бадиий жамоасининг куй-қўшиқларига уланди.

Шунингдек, тадбирда спорт усталари, илм-фан намоёндалари ва ёшлар ўз чиқишлари билан иштирок этишиб, бугунидан миннатдорлигини изҳор этишди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    669
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+