Янги Ўзбекистон - Учинчи Ренессанс сари!

20.08.2021, 15:23

Янги Ўзбекистон - Учинчи Ренессанс сари!

Ушбу эзгу ғояси остида Тойлоқ тумани “Ёшлар” истироҳат боғида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан янги форматдаги оммавий тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси Муродулло Холмухамедов барча йиғилганларни Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан табриклади. Шунингдек спорт усталари, илм-фан намоёндалари, ёшларнинг чиқишлари бўлди ҳамда улар тадбир иштирокчиларини O'zLiDeP билан бирга бўлишга чорлаб қолишди. Таниқли санъаткорлар ўз чиқишлари билан йиғилганлар кайфиятига кайфият қўшиб, тадбирнинг янада файзли ўтишини таъминлади.

Дарҳақиқат, ҳозирги вақтда мамлакатимизда яна бир муҳим Уйғониш жараёни кечмоқда. Шунинг учун “Янги Ўзбекистон” ва “Учинчи Ренессанс” сўзлари ҳаётимизда ўзаро уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб янграмоқда, халқимизни улуғ мақсадлар сари руҳлантирмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ислоҳотлар самараси учун масъул бўлган O'zLiDeP ташкил этилганининг дастлабки йилларида тадбиркорлар, ишбилармон ва фермерлар манфатининг ифодачиси сифатида майдонга чиққан бўлса, мустақилликнинг кейинги беш йилида жамиятимизнинг барча фаол қатламларини фаровонлик ва тараққиёт мақсадларига бирлаштирувчи мустаҳкам сиёсий куч сифатида шаклланди.

Мустақиллик йилларида, айниқса кейинги беш йилда, бутун мамлакатимизда бўлгани каби Самарқанд вилоятида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Янги саноат корхоналари ишга тушди, қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар жадал амалга ошмоқда. Тадбиркорлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. 

Ўтган давр мобайнида 202,5 минг кишилик аҳолига эга Тойлоқ туманида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Иқтисодиёти сабзавотчилик, боғдорчилик ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган туманда йирик саноат корхоналар (сони 1 тага), қўшма корхоналар 15 тага, кичик саноат корхоналар 357 тага, кичик бизнес субъектлари сони 236 тага кўпайди. Туманда экспорт хажми – 7,9 млн. долл. (ўсиш сурати – 93,2 %), ҳудудий экспорт кўрсаткичи 7,1 млн долл. (69,3%)ни ташкил қилмоқда.

Бугунги кунда Тойлоқ туманида 680 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу жараёнларда “Сиёб Шавкат Орзу” фермер хўжалиги, Акмал Тошпўлатович фермер хўжалиги, “Эко планета” хусусий корхонаси каби партия фаоллари бошқараётган тадбиркор ва фермерлар туманнинг ижтимоий - иқтисодий ривожланишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури доирасида эзгу ташаббус, бугун энг чекка ҳудуддаги қишлоқларга ҳам кириб борди.  Жумладан,  ушбу эзгу ташаббуслар туманнинг энг чекка қишлоқлари “Нурли йўл”, “Навбаҳор”, “Найман”, “Олмазор”, “Ястепа”, “Навзандак” қишлоқлари ҳам шаҳар тусидаги қиёфани олиб, обод бўлмоқда. Биргина “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури асосида Тойлоқ туманида 21,1 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши туманда тадбиркорлар сафининг кенгайишига, аҳоли бандлигининг таъминланишига олиб келди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан очиқ осмон остида ўтказилган бу тадбир куй қўшиқларга уланиб кетди.

Насиба Мўминова

O'zLiDeP вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    840
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Dilnura 2021-08-20 22:31:09

Tayloq tumanida bulib o'tgan tadbir judayam ajoyib buldi UZLIDEP jonkuyar xodimlari ishlarizga OMAD.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+