Оммавий тарғибот тадбири Конимехда давом этди

21.08.2021, 13:14

Оммавий тарғибот тадбири Конимехда давом этди

Республикамизнинг барча ҳудудларида уюшқоқлик ва кўтаринкилик  билан ташкил этилаётган оммавий тадбирларда партия ташкил этилганининг илк кунлариданоқ у билан бирга бўлган фаоллар, депутатлар, санъаткорлар, спортчилар, тадбиркор ва фермерлар фаол иштирок этмоқда.

Сўз олганлар ўз соҳаларида қилинган мислсиз янгиланиш ва ўзгаришларни оддий, содда тилда энг асосийси, самимий эътироф этмоқдалар.

Дарҳақиқат,  тадбиркорлик соҳасини оладиган бўлсак, ўтган беш йил ЎзЛиДеП электорати бўлган тадбиркорлар, фермерлар учун инқилобий ислоҳотлар даври бўлди. Асоссиз текширувларга чек қўйилди, экспортёрлар рағбатлантирилди, ишбилармонлик ташаббуслари тўлиқ қўллаб-қувватланди, тадбиркор фаолиятига қўйилган тўсиқ давлатга хиёнат, деб баҳолана бошлади.

Шунингдек, олиб борилган халқчил ислоҳотлар энг чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли ҳаётида ҳам ўзининг амалий натижасини берди.

Мисол учун,  “Обод қишлоқ” дастури доирасида олиб борилган ишлар Конимех туманига қарашли энг чекка қишлоқларгача кириб борди. Жумладан, Учтепа, Янгиғазғон, Пахтакор, Баймуот овулларининг  бугунги ободлигидан кўз қувонади.

Бундан ташқари, конимехлик ёшларнинг 20 фоизи доимий иш ўринларига эга бўлишди. 442 нафар ёшларнинг ҳар бирига ўртача ҳисобда 20 миллион 362 минг сўмдан имтиёзли кредитлар ажратилди.

35,1 минг  аҳоли яшайдиган Конимех тумани 347та  кичик бизнес, 191 та чорвачилик, 6 та балиқчилик ва 6 та паррандачилик субъектлариги эга бўлди. Ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 107, 2 фоизга ошганлиги ҳам тадбиркорлар фаолиятига кенг йўл очилганлигининг самарасидир.

Ана шундай улкан ижобий ўзгаришлар тантанасини қилаётган халқ байрамларни байрамларга уламоқда.

“Янги Ўзбекистон: Биргаликда юксалиш сари!” шиори остида Конимех  туманидаги Зафаробод қўрғонида бўлиб ўтган шодиёна тадбири ҳам  музаффарлик ва мушаррафликнинг бир ифодаси бўлди.

-Мен  17 ёшимда  кикбоксинг бўйича Халқоро турнир ғолиби бўлдим. Спорт мусобақаларида кучлилар сафида туриш одамни фахрлантиради, - дейди Конимех касб-ҳунар коллежи талабаси А.Урсенов.

ЎзЛиДеП Навоий вилояти ҳамда Конимех туман Кенгаши аъзолари ҳамкорлигида ташкил этилган тарғибот тадбири кечга қадар зафарободликларнинг хушнуд ўйин-кулгулари билан давом этди.

М .Пирнафасова,

 O'zLiDeP Навоий виляоти

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+