Партиянинг навбатдан ташқари конференцияларига делегатлар сайланмоқда

21.08.2021, 14:24

Партиянинг навбатдан ташқари конференцияларига делегатлар сайланмоқда

Бугун “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси” Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари XI  конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда ҳудудий партия ташкилотининг вилоят ва шаҳар кенгаши аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Дастлаб Конференциянинг раҳбар ва ишчи органлари овозга қўйиш йўли билан тузилди. Унга кўра президиум таркиби, ваколат ва  таҳрир комиссиялари  сайлаб олинди. 

Шундан сўнг кун тартибида белгиланган биринчи масала-- Навоий шаҳар партия ташкилотининг навбатдаги вазифалари юзасидан партиянинг Навоий шаҳар Кенгаши раиси А Мирзаев сўзга чиқиб, O’zLiDeP ва унинг барча аъзолари учун янада масъулиятли кунлар яқинлашаётганлигини айтди.

Шу аснода, O’zLiDeP Навоий шаҳар Кенгаши таркибида фаолият олиб бораётган  102 та БПТнинг фаоллигини янада ошириш, мавжуд 56 та сайлов участкаларига эътиборни кучайтириш ва умуман олганда юртимизда олиб борилаётган сайловлар жаҳон ҳамжамияти кузатувида эканлигини ҳис этган ҳолда ҳаракат қилиш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Сўнгра кун тартибидаги иккинчи масала—вилоят конференциясига делегатлар сайлаш тўғрисида таклифлар ўртага ташланиб,  муҳокамалар бошланди.

Қизғин баҳс ва мунозаралардан сўнг, 10 792 нафар партия тарафдорлари ичидан 53 нафар номзод танлаб олиниб, кўпчилик овоз билан вилоят партия ташкилотининг навбатдан ташқари XI Конференциясига делегат этиб сайланди.

М.Пирнафасова,

O’zLiDeP Навоий вилояти

матбуот котиби

Теглар
БПТ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    493
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+