Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллигига бағишланган навбатдаги оммавий тадбир Олтинсойда ташкил этилди

23.08.2021, 10:26

Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллигига бағишланган навбатдаги оммавий тадбир Олтинсойда ташкил этилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташаббуси билан республикамизнинг барча ҳудудларида мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги ҳамда партиянинг тарғиботига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида оммавий тадбирлар ўтказилмоқда. Олтинсой туманидаги “Хўжаипок” санаторийсида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Х.Хўжамқулов ва Б.Мардаевлар, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати А.Хуррамов, маҳаллий Кенгаш депутатлари,партия фаоллари, аҳоли вакиллари, тадбиркор ёшлар ва аёллар ҳамда спортчилар иштирок этди.

Тадбирни O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси А.Рўзиев очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Х.Хўжамқулов ва Б.Мардаевлар сўзга чиқишди.

Шунингдек тадбирда Олтинсой туманининг спорт усталари, илм-фан номоёндалари ва фаол ёшларнинг чиқишлари бўлди ҳамда улар тадбир иштирокчиларини O’zLiDeP билан бирга бўлишга чорлаб қолдилар.

Тадбирда 10 дан ортиқ таниқли санъаткорлар иштирокида концерт кўриниши ташкил этилди. Жумладан, Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси ва туман маданият бўлими санъаткорлари, ёш эстрада хонандалари ва бахшилар ўз чиқишлари билан иштирок этди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    340
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+