Партиянинг оммавий тарғибот тадбири Амударёда ташкил қилинди

23.08.2021, 15:50

Партиянинг оммавий тарғибот тадбири Амударёда ташкил қилинди

Республикамиз бўйлаб мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остидаги туркум тадбирлар кенг қулоч ёймоқда. 

Мазкур тадбирларнинг навбатдагиси Амударё туманида ҳам кўтарингки рухда бўлиб ўтди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар мустақиллик берган имкониятлар, эришилган ютуқ ва имтиёзлар, мамлакатимизда рўй бераётган улкан ўзгаришлар, анъана ва қадриятларимизга алоҳида тўхталиб, Мустақиллик – бебаҳо неъмат эканлигини ёрқин мисоллар орқали тушунтириб ўтдилар.

Айниқса,  истиқлол йилларида сўнгги беш йилда халқимиз ҳаёти ва  юрт тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ислоҳотларнинг  самараси улароқ, бугун одамлар давлат идоралари учун эмас, давлат идоралари одамлар учун ишлаши  зарур деган ғоя асосида кенг кўламли янгиланишлар натижалари аҳолимизнинг турли табақалари орасига кириб борди.

Айтиб ўтиш жоизки, “Аёллар, Ёшлар ва Темир дафтар”ларда  рўйхатда турган фукароларга берилаётган имкониятлар, имтиёзли кредитлар бугун кўпчиликнинг нафақат ҳаётида ўз ўрнини топиб кетишига, балки тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга сабабчи бўлди. Халқимиз бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшаши керак, деган тамойили асосида фуқаролар билан маҳаллабай, оилавий қолаверса фуқаробай тизимда ишлаш йўлга қўйилди.  

Жумладан, ўтган беш йил республикамизнинг бошқа ҳудудлари қатори Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида ҳам мисли кўрилмаган ўзгаришлар, янгиланишлар амалга оширилди, - дейди O’zLiDeP  Амударё туман Кенгаши аппарат раҳбари Мадамин Казаков.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш мақсадида биргина ўтган йилнинг ўзида  саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш  411,3 млрд.сўм,  ўсиш суръати  105,0 фоизга, халқ истемъмол товарлари ишлаб чиқариш 147,89 млрд.сўм, ўсиш суръати 100,0 фоизга,  инвестициялар 294,4 млрд.сўмни, ўсиш суръати 120,8 фоизга, қурилиш ишлари 169,1 млрд.сўмни, ўсиш суръати 129,0 фоизга, экспорт ҳажми 8,6 млн.доллр, ўсиш суръати 105,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари эса 1 891,8 млрд.сўмни, ўсиш суръати 103,2 фоизга  ўсганлигини кўриш мумкин. Бунинг барчаси энг аввало истиқлолимиз билан ўзвий боғлиқдир.  

Тадбир давомида  спорт,  фан, тадбиркорлик соҳасида ютуқларга эришган ёшларимиз сўзга чиқдилар.

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар ҳамда Амударё тумани маданият бўлими ҳушовоз хонандаларининг куй-қўшиқлари  иштирокчиларга янада завқ улашишди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    627
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+