Бувайда туманида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги кенг нишонланди

23.08.2021, 15:53

Бувайда туманида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги  кенг нишонланди

Бувайда туманидаги “Мегапарк” истироҳат боғида O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши ташаббуси билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида оммавий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Мавлуда Ибрагимова ҳамда Баҳромжон Раҳмоналиев қатнашдилар. Улар тадбирда сўзга чиқишиб, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан барчани табриклар экан, соҳаларда олиб борилаётган оламшумул ислоҳотлар ҳақида тўхталдилар.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган нуронийлар ҳам сўз олишиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир фуқаро ўз ҳаётида сезаётганини таъкидладилар.

Тумандаги спортчи ёшларнинг чиқишлари ва хушовоз хонандаларнинг дилтортар тароналари кечага янада файз улашди.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    501
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+