Давлатободда партиянинг оммавий тарғибот тадбири ўтказилди

23.08.2021, 16:05

Давлатободда партиянинг оммавий тарғибот тадбири  ўтказилди

Наманган шаҳри аҳоли сони йилдан йилга ортиб бормода. Президентимиз вилоятимизга ташрифларида Наманган шаҳри таркибида туманларни ташкил этиш ташаббусини илгари сурган эдилар. Натижада орадан кўп вақт ўтмай Давлатобод, кейин янги Наманган туманлари ташкил топди. Бу эса ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш, бошқарувни такомиллаштириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш имконини бермоқда.

Давлатобод туманидаги "Ёшлар боғида" O'zLiDeP ташаббуси билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида ўтказилган тантанали тадбирга партия фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар вакиллари ташриф буюрдилар. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадхиясидан сўнг саҳнага бир гурух фаоллар таклиф этилдилар. O'zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Солижон Муминов барчани мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик байрами билан табриклади. Истиқлол йилларида иктисодиёт, ижтимоий соҳаларда эришилган ютуқларда партия фаоллари, бошланғич  ташкилотларнинг ҳиссаси борлигини таъкидлади. Маҳаллабай, хонадонбай ишлаш "Темир дафтар", "Ешлар дафтари", "Аёллар дафтари" жорий этилгани самаралари ҳақида сўз юритди.

Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти, яратилган янги имтиёзлар, имкониятлар ҳақида ҳам гапирилди. Барчани ҳамжиҳатликка, бирдамликка чорлади. Туман маданият бўлими санъаткорлари ватанни, истиқлолни мадх этувчи куй-қўшиқлар ижро этишди. Ёш спорт усталари, чемпионларнинг саҳнадаги чиқишлари ҳаммага манзур бўлди.

Тадбир барчада яхши таассурот қолдирди.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+