Косонда партиянинг тарғибот тадбири бўлиб ўтди

23.08.2021, 16:33

Косонда партиянинг тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик... Бу даъваткор шиор янграганда юракларда ғурур ҳисси уйғонади. Ўзи туғилиб ўсган жонажон диёрга бўлган меҳр-муҳаббат янада жўш уради. Партия томонидан ўтказилаётган оммавий тадбирлар шу шиор остида ташкил этилаяпти ва унда депутатлар, партия фаоллари, ёшлар ва аҳоли вакиллари иштирок этишмоқда.

Косонда ташкил этилган оммавий тарғибот тадбири ҳам ҳаяжон ва завқли учрашувларга бой бўлди. O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров тадбир иштирокчиларини Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан қизғин табриклади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Қаҳрамон Эргашев, Гулшана Худоёрова ва Шаҳноза Холмаҳматова тадбирда сўзга чиқиб, юртимизда кейинги 5 йилда амалга оширилган ҳаётбахш ўзгаришлар ва янгиланишлар ҳақида фикр юритишди. Косонда етишиб чиққан машҳур спортчилар, фермерлар, корхона ва ташкилот раҳбарлари ўзлари қўлга киритган ютуқлар ҳақида мароқ билан сўзладилар.

Ижро этилган куй-қўшиқлар рақсларга уланиб кетди. 

  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    468
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+