Вилоят Конференциясига делегатлар сайланмоқда

23.08.2021, 17:04

Вилоят Конференциясига делегатлар сайланмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда партия ходимлари, депутатлар, БПТларнинг умумий йиғилишларида сайланган делегатлар иштирок этишди.

Хусусан, Тойлоқ туман Кенгаши таркибида 65 та бошланғич партия ташкилотлари фаолият олиб боради. Улар ўз сафига 8826 нафар партия аъзоларни бирлаштирган.

Мазкур йиғилишда Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги байрамини жойлардаги партия бошланғич ташкилотларида юқори даражада нишонлаш ва O'zLiDeP Тойлоқ туманидан вилоятнинг навбатдаги Конференциясига иштирок этиш учун делегат сайлаб олиш масаласи муҳокама қилинди. Партия Сиёсий Кенгашининг 2021 йил 17 август куни ўтказилган VII мажлиси қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилотларидан Съездга вакиллик меъёри (делегатлар сони) ҳар 1000 та партия аъзосидан бир нафар делегат этиб белгиланганлиги боис O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгашидан вилоят конференциясида иштирок этиш учун 7 нафар делегат сайланди.

Йиғилиш сўнгида кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Жаҳонгир Хўжамқулов

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Ташкилий-партиявий ва

кадрлар билан ишлаш бўлими мудири

Теглар
БПТ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    826
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+