O‘zLiDeP Термиз шаҳар Кенгашининг навбатдаги Конференцияси ўтказилди

23.08.2021, 17:07

O‘zLiDeP Термиз шаҳар Кенгашининг навбатдаги Конференцияси ўтказилди

Конференцияда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги конференциясига делегатлар сайлаш ҳамда сайлов кампаниясида Термиз шаҳар партия ташкилотини муносиб иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Термиз шаҳар партия ташкилоти таркибида 53 та бошланғич партия ташкилотлари мавжуд бўлиб, партия сафига 4 мингдан ортиқ аъзоларни қабул қилган. Бу кўрсаткич охирги беш йил ичида БПТ сони 10 фоизга, аъзолар сони 120 фоизга ошди.

Шунингдек, Термиз шаҳар партия ташкилоти томонидан тадбикорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш, фуқароларни, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни муаммоларини ўрганиш,  эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, партия аъзоларини кўпайтиришда фаоллик кўрсатиб келяпти.

Теглар
БПТ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    495
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+