Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган навбатдаги оммавий тадбир Шўрчида ташкил этилди

23.08.2021, 17:14

Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган навбатдаги оммавий тадбир Шўрчида ташкил этилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташаббуси билан Республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикасининг ўттиз йиллиги ҳамда партиянинг тарғиботига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида оммавий тадбирлар ўтказилмоқда. Шўрчи туманидаги “Чароғон” маданият ва истроҳат боғида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Х.Хўжамқулов ва Б.Мардаевлар, Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, аҳоли вакиллари, тадбиркор ёшлар ва аёллар ҳамда спортчилар иштирок этди.

Тадбирни O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси А.Рўзиев очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Х.Хўжамқулов ва O’zLiDeP Шўрчи тумани Кенгаши раиси Б.Менгбоевлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигини ўттиз йиллиги айёми билан табриклашди.

Шунингдек тадбирда Шўрчи туманининг спорт усталари, илм-фан номоёндалари ва фаол ёшларнинг чиқишлари бўлди ҳамда улар тадбир иштирокчиларини O’zLiDeP билан бирга бўлишга чорлаб қолдилар.

Тадбирда таниқли санъаткорлар иштирокида концерт кўриниши ташкил этилди. Жумладан, Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси ва туман маданият бўлими санъаткорлари, ёш эстрада хонандалари ва бахшилар ўз чиқишлари билан иштирок этди.

O’zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    395
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+