O’zLiDeP Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги Конференцияси ўтказилди

23.08.2021, 17:15

O’zLiDeP Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги Конференцияси ўтказилди

Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида O’zLiDeP Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги Конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция ишида O`zLiDeP вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзоси Элёр Тўрақулов, O`zLiDeP вилоят Кенгаши депутатлар билан ишлаш бўлим мудири Холмат Тўраев, бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари Отабек Тўхтаев, O`zLiDeP туман Кенгаши аппарат ходимлари, туман Кенгаши депутатлари ҳамда бошланғич партия ташкилотлридан сайланган делегатлар иштирок этишди.

Конференция кун тартибида делегатлар томонидан иккита масала кўриб чиқилди. Хусусан, биринчи масала юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Шавкат Рахимов сўзга чиқиб, "Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси" Янгиобод туман Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловдаги иштироки борасида партиянинг олдида турган галдаги вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят партия ташкилотининг навбатдаги Конференциясига O`zLiDeP Янгиобод туман Кенгашидан делегатлар сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиб, иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар асосида 5 нафар делегат сайлаб олинди.

Конференция давомида кўриб чиқилган масалалар юзасидан иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Содиқжон Бобоев,

O`zLiDeP Янгиобод туман Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    525
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+