Узунда 728 та янги иш ўрни яратилади. Бу ҳақда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилишида маълум қилинди

14.02.2018, 10:57

Узунда 728 та янги иш ўрни яратилади. Бу ҳақда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилишида маълум қилинди

Халқ депутатлари Узун туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилишида 2017 йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази раҳбари Болтабой Қулбоевнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланишича, ўтган йили вилоятнинг барча шаҳар ва туманларни комплекс ривожлантириш дастурида белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш натижасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 118 та, хусусийлаштирилган объектлар базасида инвестиция лойиҳалари ҳамда аниқ хусусийлаштирилган  ташкилотларни  ривожлантириш “йўл харита” сини амалга ошириш ҳисобига 39 та бўш иш  ўринлари яратилган. Шунингдек, қишлоқ жойларида арзон уй-жойлар ва йўл муҳандислик инфратузилма қурилиши ҳисобига 132 та, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали 241 та янги иш ўринлари яратилгани таъкидланди.

 Жорий йилда тармоқ ва ҳудудий дастурлар ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида 330 дан ортиқ хусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига 398 та янги иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Йиғилишда партия депутатлик корпуси вакиллари мутасадди ташкилот раҳбарининг ҳисоботи бўйича аниқ таклиф, фикр-мулоҳазаларини билдиришди, муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Муҳаммадали МАМАДАЛИЕВ,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

депуталик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1617
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+