Каттақўрғонда мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган навбатдаги оммавий тадбир ташкил этилди

24.08.2021, 15:42

Каттақўрғонда мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган навбатдаги оммавий тадбир ташкил этилди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг яқинда бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида давлат мустақилликнинг  30 йиллиги билан боғлиқ тадбирларни халқимиз билан бирга янги босқичда, юқори савияда, кўтаринки руҳда нишонлаш борасида алоҳида чора-тадбирлар режаси белгиланган эди.

Жойларда бўлгани каби Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида Ўзбекистон Республикасининг ўттиз йиллиги ҳамда партиянинг тарғиботига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида туманинг “Ёшлик” истироҳат боғида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоятдаги таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури ташкил этилди. Жумладан, Самарқанд вилояти маданият бошқармаси ва туман маданият бўлими санъаткорлари ўз чиқишлари билан иштирок этди.

Шунингдек, тадбирда Каттақўрғон туманининг спорт усталари, илм-фан номоёндалари ва фаол ёшларнинг чиқишлари бўлди ҳамда улар тадбир иштирокчиларини O’zLiDeP билан бирга бўлишга чорлаб қолдилар.

Насиба Мўминова

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    314
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+