O’zLiDePнинг навбатдаги оммавий тадбири Тахиатош туманида ташкил қилинди
24.08.2021, 16:02
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этгани алоҳида эътирофга лойиқ.
Мазкур ғоя остида республикамиз бўйлаб жойларда оммавий тарғибот тадбирлари ташкил қилинмоқда. Тахиатош туманида ҳам “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида очиқ осмон остида тарғибот тадбири ташкил қилинди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари М.Ибрагимов, Б.Алдамуратов, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов, Тахиатош туман ҳокими И.Маткаримов ва бошқалар истиқлолимиз шарофати билан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодиётимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётганлигини мисоллар билан алоҳида эътироф этди.
Истиқлолимиз унинг беқиёс неъматлари, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг қадр-қиммати ҳақида йиғилганларга аниқ мисоллар билан тушунтириб ўтди.
Айниқса, истиқлол йилларида сўнгги беш йилда барча соҳаларда туб ўзгаришлар амалга оширилди. Республикамизнинг шаҳарларидан тортиб энг чекка қишлоқларимиз ҳам чирой очиб, кўрган кишининг ҳавасини келтиради.
Бу борада Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманида ҳам кўпгина ўзгариш ва янгиланишлар амалга оширилди. Туманнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган Тахиатош иссиқлик электр энергияси энг йирик саноат ҳисобланади.
Мазкур станция Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси халқини иссиқлик энергияси билан таъминлаб келмоқда. Ҳар бирининг қуввати 230-280 мгб қурилмалар билан таъминланган.
Президентимизнинг махсус қарори асосида яна станциянинг янги буғ-газ қурилмасининг сўнгги тестлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг афзал жиҳати эса табиий газга бўлган эҳтиёжини камайтиради.
Бундан ташқари станция қошидан диагностика маркази ҳам ишга туширилди. Қолаверса аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида “Найманкўл” овул фуқаролар йиғинидаги поликлиника қайта таъмирланиб, оилавий поликлиникага айлантирилди.
Ўтказилган байрам тадбирида беш йил давомида амалга оширилган ишларнинг видеоролик шаклидаги ҳисоботи, давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ишлар кўрсатиб берилди.
Тадбир давомида спорт, фан, тадбиркорлик соҳасида ютуқларга эришган ёшларимиз сўзга чиқдилар.
Очиқ осмон остида ўтказилган байрам тадбирида қорақалпоқ эстрада юлдузларининг ва туман маданият бўлими хонандаларнинг куй-қўшиқлари билан давом этди.
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Билдирилган фикрлар
Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-08-25 09:09:01
Давлатимиз мустакиллигининг 30 йиллиги барча юрдошларимизни табриклаймиз. Байрам кечаси зур ташкиллаштирилган. Биргаликда биз кучмиз! УзЛиДеП олга!