O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгашининг вазифалари белгиланди

O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгашининг вазифалари белгиланди

Вилоят касаба уюшмаси йиғилишлар залида O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгашининг конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция аввалида сўзга чиққан O’zLiDeP шаҳар Кенгаши раиси Жонибек Матниёзов ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

- Ўтган давр мобайнида шаҳарда партия аъзоларининг сони 2598 нафарга ошди.  Агар 2019  йилда партия аъзоларимиз 4350 нафар бўлган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 6948 тага етди. Бугунги кунда O’zLiDeP аъзоларининг 40 фоизини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик ва фермерликда банд бўлганлар, 25 фоизга яқинини фан, таълим, ижодий соҳа  вакиллари, қолган 35 фоизига яқинини бошқа соҳа вакиллари ташкил этади.

Рақамлар билан бир қаторда мавжуд муаммолар ҳам алоҳида таъкидланди ва бу борада уларнинг ечими бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар тингланди.

Йиғилиш давомида кун тартибидаги бир қатор масалалар ҳам муҳокама қилиниб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шаҳар Кенгаши вазифалари ҳам белгиланди. Топшириққа масъулларнинг масъулияти оширилди.

Конференция якунида вилоят конференциясига делегатлар сайланди.

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    158
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+