Жиззахнинг энг ишбилармон аёли номи аниқ бўлди

25.08.2021, 16:58

Жиззахнинг энг ишбилармон аёли номи аниқ бўлди

Жиззах шаҳридаги “Нур” тантаналар мажмуасида ташкиллаштирилган, O’zLiDePнинг истиқболли лойиҳаларидан бири – “Ишбилармон аёл-2021” кўрик танловининг Жиззах вилоят босқичи  бошқа йилларга қараганда ўзгача руҳ ва кайфият билан ўтди. Бу ҳол иштирокчиларнинг чеҳраларидан, ўзаро мулоқотларидан яққол сезилиб турди.

Чунки, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг Ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратишни мақсад қилган мазкур кўрик-танлов вилоят ишбилармон аёллари ўртасида аллақачон ўз мавқеи ва обрўсига эга бўлиб улгурди. Танловда иштирок этишнинг ўзиёқ ишбилармон аёллар, тадбиркорлик фаолиятини эндигина бошлаган қизлар учун ўзига хос фахр-ифтихорга айлангани сир эмас. Ўтган йиллардаги кўрик-танловларда иштирок этиб ғолиб ва совриндорларга айланган,  “Ложувард асалари” МЧЖ раҳбари Мухаббат Амонова, Бунёд дур текс” МЧЖ раҳбари Фарида Рахмонова ҳамда “Холмўмин-Зохид” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Шарофат Нориевалар бугун нафақат ўз туманларидаги, балки вилоятдаги таниқли тадбиркорларга айланиб улгуришди.

Жорий йилда кўрик-танловининг туман босқичларида 100 дан зиёд тадбиркор ва фермер аёллар ўз лойиҳалари билан иштирок этишди.

Номзодлар ўзларининг тайёрлаган тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш юзасидан ишлаб чиқилган лойиҳа тақдимотлари билан қатнашдилар. Улар орасида ғолиб, деб топилганлар танловнинг вилоят босқичи иштирокчиларига айландилар. Кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини аниқлаб олиш ҳам ҳайъат аъзолари учун осон бўлмади. Чунки, иштирокчиларнинг барчаси энг юксак эътирофга муносиб эди.  

Бироқ, танлов низомига кўра, 3 та совринли ўрин ва бешта номинациялар ғолиб саралаб олиниши лозим эди. Ҳакамлар ҳайъати фикрига кўра, Фориш туманидага ёш тадбиркор Лайло Илхомова кўрик- танловда 3 -ўринни эгаллаган бўлса, Зарбдор туманидаги “Ғалабалик Гулола даласи” фермер хўжалиги рахбари Гулнора Хасанова 2 -ўринга лойиқ деб топилди.

Ш.Рашидов туманидаги “Элсевар Диёр” кўп тармоқли фермер хўжалиги, “Сангзор ширин таомлари” ва “Элдиёр”  МЧЖ раҳбари Мавжуда Ибрагимова эса кўрик-танлов ғолиби, деб эътироф этилди.

Эълон қилинган 5 та номинациялар бўйича ҳам совриндорлар аниқланди. Ғолиб ва совриндорлар ҳамда барча иштирокчилар O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилотининг махсус диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Шоира Ғозибекова,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    1370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+